Қирғизистон ҳар миллион кишига тўғри келадиган олий ўқув юртлари сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдирди. Бу ҳақда мамлакат Ҳисоб палатаси аудитори Ўктамхон Абдуллаева маълум қилди, деб хабар бермоқда «Knews.kg».

Bishkek. Foto: tonkosti.ru

Бишкек. Фото: tonkosti.ru

«Қирғизистонда 55 та олий ўқув юрти бор, улардан 34 таси давлатга қарашли, 21 таси хусусий. Таққослаш учун, Қирғизистонда 1 миллион аҳолига 28 та, Буюк Британияда 2 та, Шарқий Европада 6 та, Осиёда 6 та, Россияда 6 та, Қозоғистонда 10 та тўғри келади. Қирғизистон ОТМлари аҳолининг катта қисмини қамраб олади, бироқ сифат борасида яхши фикрлар айтиш мушкул».

Унинг сўзларига кўра, мамлакат Таълим вазирлиги ОТМларга лицензия беряпти, лекин ОТМлар ўқитувчилар таркибининг 35 фоизи илмий даражага эга бўлиши лозимлиги бўйича талабни бажармайди.