«Сионистик лагерь» мухолифат блоки етакчиси Ицхак Герцог парламент сайловларида мағлуб бўлганини тан олди ва мамлакатнинг амалдаги бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ғалаба билан табриклади, дея хабар берди «РИА Новости».

Foto: Reuters

Фото: Reuters

«Бир неча дақиқа аввал мен бош вазир Биньямин Нетаньяху билан гаплашдим. Уни муваффақият билан табрикладим ва омад тиладим», — деди Герцог журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Кнессет (Исроил парламенти)га муддатидан аввалги сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов варақасига 25 та партия ва блоклар киритилганди. Асосий жанг бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг «Ликуд» партияси ва «Сионистик лагерь» блоки ўртасида бўлиши кутилаётганди. Ушбу блокнинг раисдошлари «Авода» етакчиси Ицхак Герцог ва собиқ ташқи ишлар вазири Ципи Ливнидир.