Сурия қуролли кучлари биринчи марта Америка учувчисиз учар мосламасини уриб туширишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Сурия давлат ОАВларига таяниб.

Foto: rambler.ru

Фото: rambler.ru

«Ҳаво ҳужумига қарши Сурия кучлари Шимолий Латакияда Американинг душман кузатувчи самолётини уриб туширди», — дея хабар қилди SАNА агентлиги. Бироқ бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Нашрнинг эслатишича, декабрда Сурия Исроилнинг Skylark 1 учувчисиз учар мосламаси уриб туширилганини маълум қилган эди.