18 март, чоршанба куни Тунис пойтахтидаги  Бардо миллий музейида жангарилар сайёҳлар гуруҳини гаровга олди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Музейга ҳужум қурбонлари сони 22 кишига етди.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Ҳалок бўлганлар орасида Германия, Италия, Польша ва Испания каби давлатлардан келган туристлар бор. Шунингдек икки нафар тунислик — тинч аҳоли вакили ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходими террорчилик қурбонига айланди.

Маълум бўлишича, туристларни гаровга олишда беш жангари иштирок этган. Уларнинг икки нафари шиддатли ҳужум чоғида ўлдирилди, қолган жиноятчилар айни пайтда полиция томонидан қидирилмоқда.