Миссурининг 74 ёшли фуқароси Сесиль Клейтон 17 март, сешанба куни инъекция орқали қатл қилинди, дея хабар бермоқда «Newsru.com». У ёшлигида оғир жароҳат олиб, натижада бош миясининг муҳим қисми олиб ташланган бўлишига қарамай, қатл бекор қилинмади.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Клейтон 1996 йил ноябрида шерифнинг ёрдамчисини ўлдирганликда айбдор деб топилди. Ўшанда Сесиль севган қизи билан жанжаллашиб қолган, полициячи эса низога аралашмоқчи бўлган эди. Охир-оқибат Клейтон тартиб соқчиси Кристофер Кэстеттерни пешонасидан отиб ташлаган.