Борис Немцовни ўлдириш эвазига 5 миллион рубль ваъда қилингани маълум бўлди, деб ёзади «Эхо Москвы» иш бўйича бош айбланувчи Заур Дадаев кўрсатмаларига таяниб.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дадаев ўзининг иқрор бўлувчи кўрсатмаларида унга жиноятни ташкиллаштиришда «Русик» лақабли Чеченистон фуқароси ёрдам берганини айтган эди.

Дадаев қотилликни ғаразли мақсадда амалга оширганлигини рад этди ва «Русик» жиноятга тайёргарлик чоғида уларга 5 миллион рубль ваъда қилганлигини айтди.