GM Uzbekistan Cobalt ва Spark автомобилларининг Россияга экспортини тўхтатмайди

GM Uzbekistan барча автомобилларини Россияга экспорт қилишда давом этади. Аввалроқ GM Uzbekistan заводи ўз ишини давом эттиришини, бироқ у ердан Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Spark автомобилларини Россияга етказиб бериш тўхтатилиши айтилганди. Бироқ ушбу маълумот рад этилди.

Чеченистон махсус топшириқли бўлинмаси Америка вакиллари билан мусобақалашади

Апрель ўрталарида Аммандаги Махсус топшириқли кучлар бўлинмаларини тайёрлаш қироллик марказида Иордания қироли соврини учун Махсус топшириқли бўлинмалар халқаро чемпионати бўлиб ўтади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз блогида ёзишича, Россия шарафини ушбу мусобақада ички ишлар вазирлигининг Чеченистон Республикаси бўйича махсус бўлинмаси ходимлари ҳимоя қилади.

Германия ҳукумати Facebook’да Украина бўйича тутган ўрнини эълон қилди

Германия ҳукуматининг Facebook’даги саҳифасига ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига қарата Украинадаги воқеалар юзасидан мурожаатнома жойланди. «Баъзи муштарийлар ҳукуматни Украинадаги низоларда мустақил равишда ҳаракат қилмаётганликда айбламоқда. Аслида Германия биринчи навбатда европача меъёрларга мувофиқ ҳамда барча халқаро ҳамкорлар, жумладан АҚШ билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқда», — дейилади хабарда.

Анчелотти «Барселона»га қарши ўйин олдидан «Реал» футболчиларини ресторанга таклиф этди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти «Эль-Классико» баҳси олдидан жамоа футболчиларини ресторанга таклиф қилди. Италиялик мутахассис бу ишни «Барселона»га қарши учрашувдан олдин амалга оширди. Мураббий бу билан футболчиларни бирлаштирмоқчи.

Бир йигитни Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиш учун 40 минг доллар сўрашди

Бир аёл укасини Тошкент Давлат юридик университетида таълим олишини орзу қилиши ҳақида бозорда танишган бир аёлга гап очди. У эса қўшниси абитуриентларни ўқишга киритиш билан шуғулланишини маълум қилди. «Ҳожатбарор» қўшни эса бунинг учун 40 минг доллар кераклигини айтди.