«Левада» маркази томонидан ўтказилган сўровномада маълум бўлишича, россияликларнинг ярмидан кўпроғи мухолифатчи Борис Немцов ўлдирилишининг ҳақиқй буюртмачилари топилишига ишонмаяпти, деб хабар берди Meduza.

Foto: vesti.ru

Фото: vesti.ru

Сўралганларнинг 27 фоизи ушбу жиноят ҳеч қачон фош этилмайди деб, 21 фоизи жиноятчилар сифатида бошқа киши кўрсатилади ва ҳақиқий айбдорлар четда қолиб кетади деб ҳисоблайди. Қотилликнинг ҳақиқий буюртмачилари топилишига 33 фоиз иштирокчилар ишонади, 44 фоизи ишонмайди, 23 фоизи эса жавоб беришга қийналган.

Россия ҳукуматининг қотилликка айбдор эканлигига сўровнинг 15 фоиз қатнашчиси ишонишини айтган. Борис Немцов ўзи кимлиги сўралганда иштирокчиларнинг 50 фоизи уни таниқли сиёсатчи, 42 фоизи 28 февралда Москвада отиб кетилган киши, 31 фоизи Нижегород вилоятининг губернатори сифатида билишини маълум қилган.