Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Reuters агентлигининг Донецк ёнидаги «Боинг» ҳалокати гувоҳларини топгани ҳақидаги хабарини уйдирма деб атади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Foto: inagist.com

Фото: inagist.com

«Қандайдир гувоҳлар бир-бирларига зид бўлган, ҳар қандай мутахассис учун кулгили гапларни сўзлаб берди», — деди Лавров.

Вазир Ғарб ОАВларини «Боинг» ҳалокати чоғида осмонда бўлган Украина ҳарбий самолёти ҳақида айтаётган гувоҳларнинг сўзларига эътибор қаратмасликда айблади.

«Украина ҳарбий аэродромларидан бирида ишлаган бир гувоҳ бор, у ўша куни топшириқ билан учиб кетган ҳарбий самолёт битта ракетасиз қайтиб келганини маълум қилган эди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Донецк вилоятидаги Червоний Жовтень қишлоғи аҳолиси Reuters агентлигига 2014 йил 17 июлда йўловчи «Боинг»ини уриб туширган ракетани кўргани ҳақида гапириб берган эди.

Reuters таъкидлашича, Федотов камерага ракета украиналик ҳарбийлар томонидан назорат қилинган ҳудуддан учирилганини айтган, бироқ камера ўчирилгач, унинг айирмачилар ҳудудидан учирилганини тан олган. Унинг айтишича, қишлоқ хўжалик ишчилари унга Червоний Жовтень қишлоғидан бир ярим километр нарироқдаги экин майдонида зенит батареяси турганини кўрсатган.

Яна бир нечта маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам осмонда ракетани ва самолётнинг портлаганини кўрганини гапириб берганди.