Тоғли Қорабоғда Озарбайжон қўшинлари билан тўқнашувда камида уч нафар аскар ўлдирилди, тўрт нафари ярадор бўлди, дея хабар бермоқда «РБК».

Foto: otzyv.ru

Фото: otzyv.ru

Иккала томон ҳам содир бўлган воқеа бўйича бир-бирига зид маълумотлар берди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ мудофаа вазирлиги маълум қилишича, қорабоғлик ҳарбий хизматчилар улар жойлашган нуқталарга Озарбайжон махсус топшириқли бўлинмалари ҳужум қилгач, ҳалок бўлган.

Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабарига кўра эса, Озарбайжон томонидан содир этилган қўпорувчилик ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, бундан ташқари, ҳарбий тўқнашувда 20 нафар арман аскарлари ўлдирилган ёки яраланган.

90 йиллар бошида асосан арманлар яшайдиган Қорабоғ Озарбайжон таркибидан чиқишга қарор қилгач, минтақада низолар бошланган. Қонли жанглардан сўнг анклав дунёда тан олинмаган мустақил республикага айланди. 1994 йилдан томонлар ўт очишни тўхтатиш режимига ўтган эди.