19 март — Брюсселдаги ЕИ саммити очилиш кунида давлат секторида ишловчи минглаб намойишчилар Бельгия пойтахти марказини тўлдирди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Бюджет ишчилари иқтисодиётдаги қатъий чораларга нисбатан норозилик билдирмоқда. Намойишчиларнинг кўпчилиги Греция байроғини кўтариб олган, бу мамлакат аҳолиси узоқ вақтдан буён иқтисодий чеклашларга, шунингдек халқаро назоратчилар «учлиги»га қарши бош кўтариб келмоқда.

Брюсселдаги жорий саммит 19—20 март кунлари бўлиб ўтади.