Қобулда 200 га яқин киши аёллар ҳуқуқлари ҳимояси учун ва зўравонликка қарши намойишларда иштирок этди, дея хабар бермоқда Euronews.

Foto: telegraph.co.uk

Фото: telegraph.co.uk

Улар яқинда Фаркунда исмли 27 ёшли аёлнинг жазоланганидан норози бўлиб бош кўтарди, уни ўнлаб эркаклар тошбўрон қилиб, сўнг мурдасини ёқиб юборган эди. Аёлни Қуръонни ёқишда айблашган эди, бироқ 22 март, якшанба куни тергов раҳбари уни айбсиз деб эълон қилди.

Якшанба куни Фаркунданинг дафн маросими бўлиб ўтди. Унинг қариндошлари айтишича, аёл узоқ вақт руҳий хасталикдан азоб чеккан.