АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президент Барак Обамага Украинага қурол етказиб бериш тавсия қилинган резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Тавсиявий характерга эга ҳужжат қабул қилинишини ёқлаб 348 нафар депутат овоз берган, 48 нафари эса қарши чиққан. Резолюцияда президент Конгресс томонидан тақдим этилган ваколатдан фойдаланиб Украинага қурол етказиб беришга чақирилган.

Ҳужжат муаллифлариниг фикрича, бу Украина халқининг ўз суверенитетини ҳимоя қилиш имкониятларини оширади. Резолюцияда қайд этилишича, мустақил, демократик ва ривожланаётган Украина АҚШнинг миллий манфаатларига мос келади.