«Справедливая Россия» партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Михаил Емелянов Россия парламенти президентга Украинага қўшин киритиш ҳуқуқини қайтадан бериши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Foto: mkno.ru

Фото: mkno.ru

«АҚШ ростан ҳам Украинага қурол етказиб беришни бошласа, биз ҳам уялмасдан кўнгиллиларни қўллаб-қувватлашни бошлашимиз зарур. Жумладан қурол-яроғ билан ёрдам бериш ва Украинага қўшин киритиш ҳуқуқини президентга қайтариш лозим», − деди Емелянов.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президент Барак Обамани Украинага қурол етказиб беришга чақириб резолюция қабул қилган эди.