Франция президенти Франсуа Олланд мамлакат жанубида Germanwings авиакомпаниясининг Airbus А320 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бортдаги 142 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Le Point».

Foto: AP

Фото: AP

Ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган Олланд уч кун ичида Германия канцлери Ангела Меркель ва Испания қироли билан учрашишини ҳам маълум қилган.

Франция бош вазири Мануэль Валлс ҳодиса юзасидан вазирликлараро комиссия тузилганини эълон қилди. Ички ишлар вазири Бернар Казенёв эса воқеа жойига етиб бориб, у ердаги ишларга шахсан бош-қош бўлмоқда.