Юта ўлим жазосига маҳкум этилганларни отиб ташлашга рухсат берилган АҚШдаги илк штат бўлди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: world.fedpress.ru

Фото: world.fedpress.ru

Юта губернатори Гери Гербёрт, агар хизмат ходимлари қатл учун ўлим инъекциясини топиб бера олмаса, отиб ташлашга рухсат этувчи қонунни имзолади. «Бу биз отиб ташлашни афзал кўрамиз дегани эмас, бироқ захирадаги вариантимиз бўлиши керак», — дея таъкидлади губернатор.

Баъзи штатлар ўлим жазосини ижро этишнинг муқобил усулларини кўриб чиқмоқда, чунки кўп компаниялар ўлим инъекциясида қўлланиладиган турли препаратларни сотишдан бош тортмоқда.