«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси 2015−2019 йилларда ўз ҳаракатдаги составини янгилаш учун 541,2 миллион доллар миқдорида сармоя киритади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: parovoz.com

Фото: parovoz.com

Ўзбекистон Президенти қарори билан тасдиқланган дастур тўртта йўналишни − юк ва йўловчи вагонларни қуриш ва қайта тиклаш, шунингдек локомотивларни модернизация қилишни ўз ичига олади.

Дастурга мувофиқ, «Ўзбекистон темир йўллари» тўрт йил ичида 4350 та янги юк вагони қуришга ва 7280 та фойдаланилаётган юк вагонларни қайта тиклашга 431,3 миллион доллар, 82 та йўловчи вагони қуришга 43,8 миллион доллар, 164 та дизелли локомотив ва электровоз модернизациясига 66 миллион доллар йўналтиради.