Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида 4 апрель, шанба куни олийгоҳ битирувчиси Азиз Ғанийнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Университетнинг ҳуқуқ факультетини 2012 йилда тугатган Азиз Ғаний 29 март куни Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида мотоциклда келган номаълум қуролланган шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Азиз Ғаний Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигини Давлат протоколи бошқармасида ишлаган.

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

«Биз Халқаро Вестминстер университетининг энг ёрқин битирувчиларидан бирини йўқотдик. Ақлли, кўнгли очиқ ва жасур инсон бўлган Азиз Ғаний доимо хотирамизда қолади», − деди талаба Шерзод Толибжонов.