Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Монте Карлодаги Masters сериясига кирувчи турнирнинг саралаш баҳсларида иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».

Denis Istomin. Foto: olamsport.com

Денис Истомин. Фото: olamsport.com

Саралашнинг учинчи рақамли теннисчиси бўлган Истомин илк даврада италиялик Роберто Маркорани 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Навбатдаги асосий тўрга йўлланма берувчи учрашувда словакиялик Норберт Гамбос билан ҳисоб-китоб қилиши лозим. Дунё рейтингида 120-поғонада бораётган Гамбос кеча илк саралаш босқичида анча номдор рақиб – тунислик Малек Жазирини икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида енгди.

Маълумот учун, Истомин дунё рейтингида 66-поғонадан жой олган.