Россия Ҳарбий-денгиз флотининг «Приазовье» кемаси Ямандан 308 кишини, хусусан, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди. Бу ҳақда, Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенковга асосланиб, 12news.uz хабар берди.

Foto: 12news.uz

Foto: 12news.uz

Унинг сўзларига кўра, Адандаги ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудуддан 19 мамлакат фуқаролари эвакуация қилинган: Россия – 45 киши, АҚШ – 18, Буюк Британия – 5, Болгария – 1, Эстония – 6, Украина – 14, Беларусь – 9, Туркманистон – 3, Ўзбекистон – 8, Озарбайжон – 5, Баҳрайн – 1, Жибути – 5, Яман – 159, Сомали – 1, Фаластин – 3, Иордания – 13, Куба – 9, Миср – 2, Саудия Арабистони – 1.

Конашенковнинг сўзларига кўра, эвакуация қилинган фуқароларнинг барчаси Россия кемасида хавфдан ҳоли, уларни Жибутига етказишади.

Маълумот учун, Яманда Ўзбекистоннинг ўз дипломатик ваколатхонаси йўқ. Бунгача Ўзбекистон фуқаролари Ямандан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётларида эвакуация қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди.