Тошкент вилоятининг Ангрен нафарида беш нафар ёш йигит 50 ёшли ҳамшаҳарларига таҳдид қилиб, унинг 550 минг сўм пулини олиб кетди, деб ёзади «На посту» газетаси.

Foto: torange.ru

Фото: torange.ru

Зўравонлар жабрланувчига бир-икки зарба бериб, пулини олиб, ўзлари яширинишди. Ўзига келган жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ҳуқуқ муҳофазачиларининг тезкор ҳаракатлари эвазига бешала зўравон ҳам қўлга олинди. Уларнинг барчаси Ангренда яшовчи 19 ёшли шахслар бўлиб чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.