Ўзбекистон ҳукумати ўз қарори билан Ўзбекистон Республикаси ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (ЯАҚҚХ) тўғрисидаги низомни тасдиқлади, дея хабар бермоқда UzDaily.

Foto: 109ssa.kz

Фото: 109ssa.kz

Ҳужжатда таъкидланишича, ЯАҚҚХ офатга йўлиққан ҳаво кемаларини қидириш ва қутқаришни ташкил қилиш, шунингдек фавқулодда ҳолат юзага келганида қутқарув ишларини амалга оширишга мўлжалланган.

ЯАҚҚХ олдига идоралар қидирув-қутқарув хизматлари кеча-кундуз навбатчилик қилишини ташкиллаштириш ва таъминлаш, тегишли хизмат ва идораларни Ўзбекистон ҳудудида офатга йўлиққан ҳаво кемалари ҳақида хабардор қилиш, офатга учраган ҳаво кемаси билан ахборот алмашиниш каби бир қатор вазифалар қўйилди.