22 апрель куни Росиия ва МДҲ давлатларининг 400 дан ортиқ фуқароларини Яман пойтахтидан Россия самолётларида эвакуация қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».

Foto: mail.ru

Фото: mail.ru

«Кетишни истаганларнинг тахминий сони мавжуд. Ўзбекистон, Тожикистон, Яман, Украина фуқаролари мурожаат қилган. Уларнинг ҳаммасига қўнғироқ қилиб, эртага эрталаб аэропортга келишларини сўрадик. 400 дан ортиқ киши бор», − деди Россиянинг Санадаги элчихонаси вакили.

«Эртага эрталаб соат саккизда иккита самолёт учиб келишини кутяпмиз. Агар улар келса, йўлак очиб беришса, жуда хурсанд бўлар эдик», − дея қўшимча қилди элчихона ходими.

Аввалроқ, Ямандан Россиянинг икки самолётида Ўзбекистоннинг 47 нафар фуқароси, Россия ҳарбий кемасида саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилингани хабар берилган эди.