Покистон пойтахтидаги аэропортга парвоздан кўп ўтмай, двигателларидан бири ёниб кетган йўловчи самолёти келиб қўнди, дея хабар бермоқда Meduza.

Foto: thenews.com.pk

Фото: thenews.com.пк

Покистоннинг Gео телеканали хабарига кўра, самолёт бортида 100 га яқин киши бўлган. Моделига аниқлик киритилмаётган лайнер Исломободдан Карачига ички рейсни амалга ошираётган бўлган.

Аварияли қўниш муваффақиятли кечди, йўловчилар ва экипаж самолётни эсон-омон тарк этди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.