Сеулда 26 май, сешанба куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.

Foto: Review.uz

Фото: Review.uz

Форумда икки мамлакатнинг 200дан ортиқ ишбилармонлари ва юқори мартабали амалдорлари, хусусан, Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Чой Гюн Хван ва Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов иштирок этди.

Чой Гюн Хван нефть ва газ, кимё, тиббиёт, ахборот алоқаси ва технологиялари, сув ресурсларини бошқариш ҳамда миллий мудофаа соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш мумкинлигини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ва электроника соҳаларидаги ҳамкорлик борасида ҳам яхши салоҳият бор.

Бизнес-форум якунларига кўра ҳамкорликдаги бешта лойиҳа бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Қайд этиш жоиз, мазкур бизнес-форум Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг жорий ҳафта Жанубий Кореяга амалга оширадиган ташрифи арафасида ташкил этилди.