Оклахоманинг Чикаша шаҳрида яшовчи диджей Тим Телон телефонига берилиб, дўконга кириб келаётган вақтида илонни босиб олди. Бу ҳақда Meduza.io хабар бермоқда.

Foto: Meduza.io

Фото: Meduza.io

Илон Телоннинг оёғини чақиб олганида, диджей қандайдир рақсга ўхшаш ҳаракатни амалга оширган. Телоннинг бахтига бу судралиб юрувчи заҳарли бўлмаган.

Диджейнинг тан олишича, у илондан хафа бўлмаган. Телон ҳатто илонни ҳақиқий яшаш жойига етказиб қўйишда ҳам ёрдам кўрсатган.

Маҳаллий телеканалнинг қайд этишича, Оклахомадаги тинимсиз ёмғир ва сув тошқинлари сабаб илонлар шаҳарларга яқин келиб қолган.

https://youtu.be/rojpf_8nMZU