Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида истиқомат қилувчи 9-синф ўқувчиси полицияга қўнғироқ қилиб, 17-мактабга бомба ўрнатилгани ҳақида хабар берган. Nur.kz’нинг хабар беришича, ўқувчи шу йўл билан имтиҳонларни йўққа чиқармоқчи бўлган.

Foto: Nur.kz

Фото: Nur.kz

Ҳодиса 1 июнь, душанба куни юз берган. Қўнғироқдан сўнг мактабдан 80 киши эвакуация қилинган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган.

Полиция Қозоғистон Жиноят кодексининг 273-моддаси («Террорчилик ҳаракати ҳақида қасддан ёлғон хабар бериш») бўйича жиноят иш очган, ёлғон хабар берган ўқувчи ҳибсга олинган.

Ҳозирги вақтда тергов-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.