Жаҳон энергетикасида газ улуши илғор суръатлар билан ўсиб боради, дея хабар бермоқда «Ведомости» Total бош директори Патрик Пуянне баёнотига таяниб.

Foto: ru-trade.info

Фото: ru-trade.info

«2015—2030 йилларда дунёда газ истеъмоли йилига 2 фоизга ўсиб боради, — деди Пуянне. — 2040 йилга келиб, газ истеъмол қилиниш бўйича иккинчи ўринга чиқиб олади ва кўмирни учинчи ўринга сиқиб чиқаради».

Компания бош директори фикрича, газ ролининг ўсишига туртки берувчи яна бир омил шуки, ушбу энергия манбаи нефть ва кўмирга қараганда атмосферани камроқ ифлослантиради.