Донбассдаги низолар натижасида ҳалок бўлганлар сони 6362 кишини ташкил этди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net»  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг мониторинг миссияси маърузасига таяниб.

Foto: AP

Фото: AP

«Жами, Украина шарқидаги низолар ҳудудида 2014 йил апрель ойи ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланганидан 2015 йил 15 майгача камида 6362 киши (шу жумладан 625 нафар аёллар ва қизлар) ўлдирилганлар ва 15 775 киши ярадор бўлганлар сифатида рўйхатга олинган. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланилмоқда», — дейилади маърузада.

Маърузада таъкидланишича, низодан жами беш миллион киши зарар кўрган, мамлакат ичида кўчирилганлар сони 1,2 миллион кишига етган.