Боливияда полиция ходимлари мамлакат президенти Эво Моралеснинг автомобилига қарата ўт очишди. Машинада президентнинг ўзи бўлмаган, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.

Foto: Korrespondent.net

Фото: Korrespondent.net

Боливия ички ишлар вазири Карлос Ромеронинг маълум қилишича, ҳайдовчи давлат раҳбарини мамлакатнинг расмий пойтахти – Сукрега олиб келиши керак бўлган самолёт учувчисини олиб келиш учун кетаётган бўлган.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозиргача тўрт киши ҳибсга олинган, улар қотилликка уриниш айблови бўйича кўрсатмалар беришмоқда.

Ҳодиса Кочабамба шаҳрида, президент автомобили икки полиция ўтирган машина йўлини кесиб чиққанидан сўнг юз берган. Полиция ходимлари тўхтаб қолиб, узоқлашиб кетаётган автомобилга қарата икки марта ўқ узишган.