Жанубий Кореяда Коронавирус томонидан келиб чиққан Яқин Шарқ респиратор синдроми (ЯШРS-КоВ) билан касалланган 18 шахс билан мулоқотда бўлган 682 киши карантинга жойлаштирилди. ТАССнинг хабар беришича, яна 33 киши касалхонани тарк этди, чунки икки ҳафталик муддат ичида уларда касаллик белгилари намоён бўлмади.

Foto: TASS

Фото: TASS

«Жанубий Корея ҳудудида MERS (ЯШРS-КоВ) юқиши билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан кейинги 12 кун ичида 18 киши ушбу касаллик билан зарарланди», - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Вазирликдан маълум қилишларича, вируснинг мамлакат бўйлаб тарқалиши олдини олиш учун барча чоралар кўрилади, чунки 40 фоиз ҳолатда ўлимга олиб борадиган бу касаллик мамлакат миллий хавфсизлигига бевосита таҳдиддир.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ эса Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва ўз масхалатчилари билан ўктазган учрашувда MERS’нинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалиши олдини олиш учун барча кучларни сафарбар этиш шартлигини таъкидлади. Президентнинг таъкидлашича, ҳукумат ушбу таҳдидга вақтида муносиб эътибор қарата олмади.

Пак Кин Хэ ўз қўл остидагиларига мурожаат қилиб, аҳоли орасида MERS ҳақида турли ваҳимали миш-мишлар тарқалиши олдини олиш учун кенг миқёсли тушунтириш ишлари олиб борилиши шарт эканлигини қайд этди.

Янги коронавирусли инфекция илк бор 2012 йили Саудия Арабистонида қайд этилганди. Вирус камида тўққиз мамлакатни – Саудия Арабистони, Қатар, Иордания, Франция, Германия, Буюк Британия, БАА, Тунис ва Италияни қамраб олган.

Вирус грипп каби ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Ҳозирги вақтда MERS-CoV’га қарши вакциналар мавжуд эмас.