«Орёл и решка» кўрсатуви Ўзбекистонга ташриф буюрди

Украинанинг машҳур «Орёл и решка. Шоппинг» телекўрсатуви ниҳоят Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бошловчилар ҳозиргача Бухоро ва Самарқандда бўлишга улгурди.

Озарбайжон президентининг қизи Instagram орқали хонанда Эмин билан ажрашганини эълон қилди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи Лайло ўз Instagram’ида мусиқачи ва Crocus Group компанияси вице-президенти Эмин Агаларов билан ажрашганини эълон қилди.

Тошкентда автобуслар қатнови камаяди

Пойтахт жамоат транспортини бошқарувчи «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси йўловчиларни автобус рейслари оралиғидаги вақт кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ёқилғи етказиб берилишининг 30 фоизга қисқариши билан боғлиқ.

Россия Биринчи каналининг «Точ-в-точ» лойиҳасида ўзбекистонлик Азиза ғолибликни қўлга киритди

Азиза лойиҳа давомида Далида, Сара Брайтман, Эдита Пьеха, Эдит Пиаф, Луи Армстронг, Юрий Никулин каби таниқли шахслар қиёфаларида намоён бўлган. Финалда эса у Людмила Гурченко образида чиқиш қилган.

Қирғизистоннинг энг дароз одами вафот этди

Узоқ давом этган касалликдан сўнг Қирғизистоннинг энг дароз одами – Женишбек Райимбаев 1 июнь куни Норин вилоятидаги уйида вафот этди. Райимбаев қандли диабет ва бошқа касалликлардан азият чекиб келарди. 2014 йили унинг бир оёғи кесиб ташланган эди.