Хитойда ичида 450 дан ортиқ йўловчиси бўлган теплоход чўкиб кетган Янцзи дарёсидаги қутқарув операцияси чоғида 13 киши қутқариб олинди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Foto: CCTV

Фото: CCTV

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, чўккан кеманинг ичидан тирик қолган одамларнинг овозлари эшитилмоқда. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, йўловчиларнинг аксарияти 50—80 ёшларда бўлган.

Қайд этилишича, бортида 450 дан ортиқ йўловчиси бўлган «Шарқ юлдузи» номли дарё теплоходи Нанкиндан Чунцинга рейсни амалга ошираётган бўлган.