Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкентнинг Шароф Рашидов ва Хуршид кўчалари чорраҳасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси суратлари ва видеоси жойлаштирилди.

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Суратларда оқ рангли Mercedes автомобили олд қисмига жиддий зарар етгани, Malibu’га ёпишиб турган Cobalt’нинг эса ҳам олд, ҳам орқа қисми пачоқ бўлгани акс этган. Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, Mercedes қизил чироқда тўхтамай ўтиб келиб, Cobalt’нинг олд қисмига урилган, Cobalt’нинг орқаси эса Malibu билан тўқнашган.

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фойдаланувчилардан бири томонидан тақдим этилган видеода эса ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳам маълум бўлган. 2 июнь куни соат 12:42 да ёзиб олинган видеолавҳада автомобиллар Шароф Рашидов кўчасида чорраҳанинг ҳар икки томонида қизил чироқда тўхтаб тургани кўриниб туради, видеонинг 5-сониясидан бошлаб бир аёл пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўта бошлайди.

12-сонияда қарама-қарши йўналишда қизил чироқда турган автомобиллар ичидан оқ Mercedes ажралиб чиқиб, катта тезликда чорраҳани кесиб ўта бошлайди. Хуршид кўчасидан келаётган автомобилларни айланиб ўтишга уриниб, 19-сонияда пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборишига бир баҳя қолади. Уни уриб юбормасликка ҳаракат қилиб бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда қизил чироқда тўхтаб турган автомобиллар қаторига қараб кетади. Қайд этилишича, Mercedes айнан шу жойда Cobalt’га урилган.

Гуруҳ аъзоларидан бири Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилганини маълум қилган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.