Канада Украина Ички ишлар вазирлиги ходимларини ўқитиш дастурига 5 миллион Канада доллари (4 миллион АҚШ доллари) ажратади, дея хабар бермоқда Meduza . Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко ва Канада бош вазири Стивен Харпернинг 6 июндаги учрашуви якунлари бўйича Киевда эълон қилинди.

Foto: sofrep.com

Фото: sofrep.com

Дастур доирасида Украинага ўн нафар канадалик конструкторлар етиб келади. Улар Украина шаҳарларида ўн ой давомида бўлади.

Бундан ташқари, яқин орада Канада Украина ҳарбийларини ўқитиш бўйича дастурга қўшилади.