Ўртаер денгизида Россия ва Миср тарихида илк марта «Дўстлик кўприги – 2015» деб номланган қўшма ҳарбий денгиз машғулотлари ўтказилади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, 2015 йил 6−14 июнь кунларига белгиланган машғулотлар Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Миср мудофаа ва ҳарбий саноат вазири Сидқи Собҳи Саид Аҳмад билан 3−4 март кунлари Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунида берган кўрсатмасига биноан ўтказилади.
Машғулотлар режасига биноан, Россия ҳарбий денгиз флоти ва Миср ҳарбий денгиз кучлари кемалари авиация кўмагида денгиз йўлларини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича топшириқларни бажаради. Йиғиннинг қуруқликдаги штаби Искандария портида, денгиз штаби эса «Москва» крейсерида жойлашади.