Малайзиянинг Сабаҳ штати губернатори Тан Сри Жозеф Пайрин икки канадалик, икки голландиялик ва бир германиялик сайёҳни 5 июнь куни Кинабалу тоғида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзилани чақирганликда айблади, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Foto: pixshark.com

Фото: pixshark.com

Унинг фикрича, 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган табиат ҳодисаси ривоятларга кўра маҳаллий кадазан-дусун халқлари аждодларининг руҳи яшаши айтилган «муқаддас тоғларни сайёҳлар булғагани» сабаб бўлган.

Қайд этилишича, сайёҳлар зилзиладан бир ҳафта олдин тоққа чиқиб, у ерда яланғоч ҳолатда суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Пайриннинг фикрича, айнан шу ҳаракат зилзилага сабаб бўлган. Кадазан-дусунлар олий етакчиси сайёҳларнинг бу ишларини қоралаб, уларни «маданиятсизлар» деб атаган ва айбдорларни маҳаллий одатларга кўра жазолашга чақирган.