2015 йилнинг январь—май ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 8622 та автомобили сотилди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб,  «Газета.uz» хабар берди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58,7 фоизга кам демакдир.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Майда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 55,7 фоизга камайиб, 1558 донагача тушиб кетди.

2015 йилнинг январь—майида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,3 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2 фоизга тенг бўлган.

2015 йилнинг беш ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 19-ўринни эгаллади.