Хитойнинг Янлин шаҳри олимлари узоқ йиллик тадқиқотлари самараси ўлароқ балиқ хусусиятларига эга мол гўштини ўйлаб топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Arxiv. Foto: pinterest.com

Архив. Фото: pinterest.com

Улар ирсий муҳандислик ёрдамида сигир эмбрионларига мол гўштида мавжуд бўладиган омега-6 ёғ кислоталарини балиққа хос омега-3 ёғ кислотасига айлантирувчи қўшимча ген юборди.

Тажриба остидаги учта қорамол тўрт ёшга киргач, уларнинг гўшти татиб кўрилди ва омега-3 ёғ кислоталари миқдори беш марта кўпайгани маълум бўлди. Тадқиқот раҳбари Гон Ченнинг сўзларига кўра, балиқникидек фойдали гўштга эга бўладиган қорамол зотини етиштиришга ҳали эрта бўлса ҳам, бу борада дастлабки қадамлар ташланди.