Fiat Chrysler Automobiles бош директори Сержио Маркионне хедж-фонд ва бошқа потенциал иттифоқдошлардан General Motors’ни унинг компанияси билан қўшилишга ундашни сўради. Бу ҳақда вазиятдан хабардор кишилар маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».

Serjio Markionne. Foto: AP

Сержио Маркионне. Фото: AP

GM’ни май ойида 5 миллиард долларлик акцияларни сотиб олишга ундаган активист инвесторларнинг муваффақиятлари Маркионнени руҳлантирди.

Бундан ташқари, у шунга ўхшаш стратегияни камида яна бир европалик ишлаб чиқарувчига нисбатан қўллаши мумкин.

Маркионне ўзи бошқараётган концерн даромадли бўлишига қарамай, кўп вақтлардан буён чиқимларни камайтириш учун автомобиль соҳасидаги бирлашувга даъват қилиб келмоқда.