Ўзбек муҳандислари Регистон ансамблини Халқаро маданий ёдгорликларнинг уч ўлчамли моделлари рўйхатига қўшиш учун унинг 3D суратини олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Anons.uz».

Foto: anons.uz

Фото: anons.uz

Регистоннинг 3D модели 500 та маданий ёдгорлик объектларининг уч ўлчамли моделлари рўйхати — CyArk500’га киритилди.

Самарқанд шаҳрининг бош обидасининг 3D моделини яратишга Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги рухсат берган.

Ҳозирги кунга келиб CyArk500 рўйхатига Италиядаги Пиза минораси, Сиднейдаги опера театри, Лондондаги Тауэр қасри каби ёдгорликлар киритилган.