«Вертолёти России» холдинги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» милллий авиакомпаниясига битта Ми-8МТВ-1 вертолётини етказиб берди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

«Вертолётни етказиб бериш ишлари якунланди, авиакомпания ундан фойдаланишга киришди», − деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили. Қиймати 12,7 миллион долларлик вертолётни етказиб бериш бўйича шартнома 2014 йил январь ойида тузилган бўлиб, авиакомпаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Россия вертолётидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» такрибига кирувчи «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» фойдаланади.