1 августдан Тошкентда кўп хонадонли турар жойлардаги иситиш тарифи 8 фоизга ошади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Янги тариф иситиладиган бир квадрат метр майдон учун ойига ҳозирги 941,14 сўм ўрнига, 1019,59 сўмни ташкил этади.

Тарифнинг ошиши «иссиқлик қуввати истеъмолининг солиштирма меъёри ўзгариши» билан асосланади.

Сўнгги марта пойтахтда иситиш ва бошқа коммунал хизматлар нархи шу йилнинг 15 майида оширилган эди.