Украинада буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» асарини нашрга тайёрлаш ишлари якунланди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Foto: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

ХХ асрнинг 40 йилларида украиналик шоир Николай Бажан ушбу асарнинг тахминан учдан икки қисмини таржима қилган эди. Украиналик экспертлар ва Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари ҳамкорликда асар таржимасининг қолган қисмини тўлдирди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан «АДЕФ-Украина» нашриёт уйи ҳамкорлигида ва «УкрЎзАвто» компанияси молиявий кўмагида нашрга тайёрланган китобда мумтоз асар ўзбек ва украин тилларида тақдим этилган.