Таиландда математика фани бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган 56-жаҳон фан олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Жамшид Яхшиев ва Аббос Муҳамедов бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Foto: ukcollegesonline.co.uk

Фото: ukcollegesonline.co.uk

Совриндорлар сафидан ўрин олган бу ёшлар мамлакатдаги олий ўқув юртларидан бирига математика йўналиши бўйича имтиёзли асосда қабул қилинади.

2009 йилда мактаб-интернат негизида ташкил этилган 3-Қоракўл академик лицейи Ўзбекистонда таълим соҳасида юқори натижаларга эришаётган ўқув даргоҳларидан. Академик лицей директори, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаевнинг таъкидлашича, таълим маскани тарбияланувчилари турли фан йўналишлари бўйича бир неча марта халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этган. Улар ҳисобидаги халқаро медаллар сони 33 тага етди.