Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари АҚШга сафарини якунлади, дея хабар бермоқда «Infocom.uz».

Foto: infocom.uz

Фото: infocom.uz

Ўзбекистонлик меҳмонлар АҚШдаги қатор йирик ахборот-кутубхона муассасаларига ташриф буюрди. Сафар чоғида улар АҚШ Конгресси кутубхонаси, шунингдек, мамлакат таълим ва музей муассасалари қошидаги бошқа кутубхоналар билан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари Нью-Йорк, Бруклин, Бостон жамоат кутубхоналаридаги ҳамкасблари билан учрашди, уларнинг фаолияти, тараққиёт режалари билан танишиб, улар билан китоб айирбошлаш ҳақида келишиб олди.