Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Унда жорий йилнинг 20 августигача турар ва нотурар жой объектларини ўрганиш, уларда яшаётган шахслар сонига аниқлик киритиш ҳамда мавжуд қарздорликни камайтириш бўйича мониторинг ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Мониторинг ишларини амалга оширишда туман ҳокимликлари, Ички ишлар бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг шаҳар бўлими, «Сувсоз» ДУК, «Тошшаҳаргаз» корхонаси, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» корхонаси, «Махсустранс» ИЧБ, «Тошиссиқликқуввати» ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига жойларда туман ҳокимининг қарори билан штаблар тузиш, маҳаллаларда жамоатчилик ишчи гуруҳлари шакллантирилишини йўлга қўйиш топширилди.