20 июль куни республикадаги барча ОТМларда ҳужжат топшириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди, деб хабар қилади «Xushnudbek.uz».

Foto: uza.uz

Фото: uza.uz

Аввалроқ абитуриентлар сони бўйича ўтган йилги рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳақиқатдан мазкур йилда рекорд натижа қайд этилиб, жами 605 836 нафар абитуриент ҳужжат топширди ҳамда бир ўринга 10,45 киши даъвогарлик қилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили 543 131 та ҳужжат топширилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат университетига топширилди. Мазкур олийгоҳнинг талабаси бўлиш истагини 33 242 нафар абитуриент билдирган. Бу бир ўринга 20 нафар абитуриент кураш олиб бормоқда деганидир.

Кейинги ўринлардан Жиззах давлат педагогика институти (24 170 нафар), Андижон давлат университети (22 819 нафар), Фарғона давлат университети (22 253 нафар), Қарши давлат университети (21 833 нафар) жой эгаллаган.

ОТМ номи Квота

Абитуриентлар сони

Конкурс
Термиз давлат университети 1662

33242

20.00
Жиззах давлат педагогика институти 1615

24170

14.97
Андижон давлат университети 1400

22819

16.30
Фарғона давлат университети 1274

22253

17.47
Қарши давлат университети 1280

21833

17.06

Энг кам абитуриент Миллий рақс ва хореография олий мактабида қайд этилган бўлиб, мазкур ОТМга 213 киши ҳужжат топширган.

Энг катта ўртача танлов эса, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлди. Мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 25,82 киши даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган.

Тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.