Йўл-транспорт ҳодисаларидан кўрилган йўқотиш кўрсаткичи Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотига нисбатан 2,8 фоизни ташкил этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Мамлакат ЯИМ 2014 йилда 144,868 триллион сўмдан иборат бўлганини ҳисобга олганда, бу 4 триллион сўмга тенгдир.

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Бундай маълумотлар Тошкентда хавфсиз йўл ҳаракати аудити, ЙТҲ зич бўлган жойларни бошқариш ва ЙТҲ маълумотлар базаларига бағишланган семинарда айтиб ўтилди.

Тадбир Европа иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «ТРАСЕКА (Европа—Кавказ—Осиё транспорт йўлаги) — Йўл ҳаракати хавфсизлиги II» лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Семинарда таъкидланишича, Ўзбекистонда йўллардаги ўлим ҳолатлари минтақа мамлакатлари ичида энг кам учрайди ва аҳолининг ҳар 100 минг нафарига 11,32 кишини ташкил этади.