Россия ҳукумати «Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги битимни ратификацияга киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат матни Россия ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет-порталига жойлаштирилган.

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

Қарорда ушбу битимни маъқуллаб, Россия Федерал мажлисининг Давлат думасига «Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги федерал қонунни киритиш, молия вазири ўринбосари Сергей Сторчакни ратификация масаласи парламент палаталари томонидан кўриб чиқилишида ҳукуматнинг расмий вакили этиб тайинлаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, битим 2014 йил 10 декабрда Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи давомида имзоланган эди